Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"

Оқил Абдубарноев
16 фев 2026
Туркия Суперлигаси 22-тур доирасидаги "Истанбул Башакшеҳир" — "Бешиктош" ўйинидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов сайтимизга интервью берди.

"Иккинчи марта яхши ўйин намойиш этган учрашувда имкониятни бой бердик. "Трабзонспор", шунингдек, "Бешиктош"га қарши аввалги беллашувда охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол сабабли ютқазгандик. 

Бу муаммони ўрганишимиз керак. Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритишни хоҳласак, шундай ўйинларда очко олишимиз керак. Натижадан барча хафа. Чунки аламли мағлубият бўлди. Бироқ шу каби тўқнашувлар бизни янада кучлироқ қилади.

Учрашувдан аввал ҳам 6 очколик ўйин эканлигини айтилди. Менимча, ёмон ўйин намойиш этмадик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз эса аламли бўлди.

Ҳакам қайсидир жамоага ёнбосади демаган бўлардим. Аммо бу соҳа ҳали ривожланиши керак. Сабаби, баҳсли вазиятларда жамоамиз зарарига ишлашидан ташқари жуда кўп тўхтатилишлар содир бўлишига сабаб бўлмоқда. Тўхталишларнинг кўпайиши эса ўйин темпига таъсир қилиб, томошабинлар учун ҳам ёқимсиз ҳолга айланади", деди ўзбекистонлик форвард.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Championat.asia