

"Барқарорликда, бу жуда қизғин, рақобатбардош ва қизиқарли ўйин бўлди. Охирида бизда иккита жуда яхши имконият бўлди, биз ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келдик. Аммо натижа биз кутгандек бўлмади, бугунги ғалаба билан "Барселона"ни табриклаймиз.
Сўнгги 15 дақиқада кўп нарса юз берди. Биз ўйинни яхши назорат қилдик. Тўп бизда бўлмаса-да, энг қулай икки имконият бизда бўлди. Биринчи голни ўтказиб юбордик, лекин жамоа характер кўрсатди. Танаффусга 2:2 ҳисобида чиқдик, иккинчи бўлим жуда қизғин ва тенг ўтди. Биз ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, лекин буни имкони бўлмади.
Энди бу саҳифани имкон қадар тезроқ ёпишимиз керак. Олдинга қарашимиз, ўйинчиларни қайтаришимиз, кураш руҳини тиклашимиз ва йўлда давом этишимиз керак", — деб фикр билдирган Алонсо.



