

Олдиндаги ўйинлар олдидан собиқ футболчи Зоҳир Пиримов фикрларини билдирди.
18:00. “Хоразм” – “Қўқон-1912”
“Хоразм”нинг имконияти юқори деб ўйлайман, чунки Хоразмдаги ўйинларда ҳеч бир жамоага осон бўлмаяпти. Жамоа курашувчан ёшларга таяниб ўйнамоқда.
20:15. “Бунёдкор” – “Нефтчи”
“Бунёдкор”га барқарорлик етишмаяпти, балки бу ички муаммолар билан боғлиқдир. “Нефтчи” эса ўтган турдаги мағубиятдан кейин бор ресурсларини ишга солишига шубҳа йўқ. Бу ўйин қизиқарли ва ҳужумларга бой тарзда ўтади.


