

Нима содир бўлган эди?
Мазкур учрашувнинг 78-дақиқасида бош ҳакам томонидан "Насаф" жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланган эди. Ушбу эпизод футбол жамоатчилиги ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди ва Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.
Экспертлар хулосаси:
Кўриб чиқиш натижаларига кўра, бош ҳакам Рустам Лутфуллин томонидан пенальти белгилаш қарори хато деб топилди.
Шунингдек, VAR ҳакамининг фаолиятига ҳам эътироз билдирилди. Ушбу вазиятда VAR томонидан тўғри аралашув амалга оширилмагани, яъни ҳакамни монитор олдига чақиришда хатога йўл қўйилгани алоҳида қайд этилди.



