Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"
Administrator
31 окт 2025, 00:51
"Динамо" посбони Эдем Неманов "Хоразм"га (3:1) қарши баҳсдан сўнг учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги баҳс анча қийин кечди. Ғалати гол ўтказиб юбордик. Кейин эса ўзимизга келиб олдик ва ғалабага эришдик. Рақибни яхши ўрганиб чиққан эдик. Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ", - деди Эдем Неманов.