

У видеотакрорлар тизимини бекор қилишини айтди.
"Футболдаги адолатсизликнинг ўзига яраша афзаллиги бор, гарчи бу бизга қарши қаратилган бўлса ва биз мухлислар бунга кўникишимиз қийин бўлса ҳам. ВАР жуда кўп ҳиссиётларни олиб қўяди. Торган Азарнинг ўйинини томоша қилдим. "Левен"даги йигит яхши гол урди, лекин у беш дақиқа кутди, голни ҳисобга олишадими ёки йўқми, билмади. Шундан кейингина уни нишонлади. Бу ёмон. Шунинг учун ВАРдан қутулган бўлардим”, — деди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Торган Азар Эден Азарнинг укаси ҳисобланади. Ҳозир у "Андерлехт" шарафини ҳимоя қилмоқда, "Левен" билан ўйин эса февраль ойи охирида бўлиб ўтганди.



