EЧЛ. Ҳафта футболчисига номзодлар маълум

УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар орасига ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия, "Бавария" ва "Арсенал" дарвозабонлари Мануэль Нойер ва Давид Райя, шунингдек "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес кирди.

Хвича "Ливерпуль" дарвозасига гол урди (2:0), Альварес "Барселона"га гол урди (2:0), Райя "Спортинг"га қарши ўйинда "қуруқ" ўтказди (1:0), Нойер эса "Реал"га қарши ўйинда 9 та сейв қилди (2:1).


Манба: UEFA.com