

"Челси" ва "Порту" жамоалари ўртасидаги ЧЛ 1/4 финал ўйинлари халқаро коронавирус чекловлари сабаб нейтрал майдонда ўтказилади.
Клублар расмий сайтлари хабар беришича, баҳслар "Севилья"нинг уй стадиони "Рамон Санчес Писхуан"да бўлиб ўтади. Ўйиннинг ўтиш муддати ва вақтлари ўзгаришларсиз қолмоқда - 7 ва 13 апрель, 00:00 тшк.




