Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”

Khoja
4 янв 2026
"Андижон" клуб матбуот хизмати Драган Черандан қисқа интерву олди.

- Драган, аввало, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Дастлаб, нима учун “Бургутлар” танловини қабул қилганингиз хусусида тўхталиб ўтсангиз.

- Сабаби, доимгидек жамоага ёрдам бериш, ёшларни ривожлантиришга кўмаклашиш, раҳбарият ва бош мураббий мени фикрларимни ва қарашларимни инобатга оляпти. Бизни фикрларимиз бир жойдан чиқди.

- “Андижон” клуби билан кўзлаган мақсадларингиз қандай?

- Биз имконсиздек туюлган нарсани амалга оширишга киришдик. Айнан совринли ўрин жамоа учун тарихий натижа бўлади.

- Биламизки, сиз 6-марта Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурарига айлангансиз. “Андижон”да ҳам тўпурарлик салоҳиятингизни кўрсата олишингизга иштиёқингиз баландлиги кўриниб турибди...

- Ҳар бир мавсумда ўз жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва имконият бўлди дегунча кўпроқ голлар уришга интиламан.

- “Андижон” клубига учта сўз билан қандай таъриф берасиз?

- Энергия, иштиёқ ва ҳурмат.

- Фаолиятингизни “Андижон”да давом эттириш сиз учун нимани англатади?

- Футбол имтиҳони.

- Энди сиз “Бобур арена”да ажойиб муҳитни кўрасиз ва ҳис қиласиз. Бу онларни интиқлик билан кутяпсизми?

- Ҳа, улар ажойиб мухлислар. Нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд.



KhojaМуаллиф
Манба: @andijonpfc