Дортмунднинг "Боруссия"сида энг кўп маош олувчи футболчи ўзгарди

"Боруссия" Д ҳимоячи Нико Шлоттербек билан шартномани узайтирди.

Янги келишув 2031 йил ёзига қадар давом этади. Шу орқали у клубдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди - йилига 14 миллион евро. Олдинроқ германияликка "Реал", "Барселона" ва "Бавария" жиддий қизиқиш билдирганди.

Нико 2022 йилдан буён дортмундликлар таркибида ўйнамоқда. Ушбу мавсумда у Бундеслиганинг 22 ўйинида 4 гол ва 1 ассист қайд этди.

gettyimages-2270755430-2048x2048.jpg


Манба: bvb.de