Дисквалификация қилинган Илҳом Мўминжонов норасмий тарзда "Сурхон"ни бошқармоқда

Aslanov Jasurbek
1 апр 2019, 16:52
"Сурхон" собиқ бош мураббийи, футболдан бир йилга четлатилган Илҳом Мўминжонов мураббийликни давом эттиряпти.

"Erudit Sport" газетасининг Телеграмдаги каналида берилган маълумотга кўра, "Сурхон" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Суперлиганинг 2-тур учрашувидан сўнг Мўминжоновни Сурхондарё клуби стадиони ичида кўришган.

"ЎФА ва ПФЛ томонидан 1 йилга футболдан четлатилган «Сурхон» собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Термиздаги “Сурхон” – “Динамо” ўйинидан кейинги расми. Мўминжонов норасмий тарзда “Сурхон” бош мураббийи сифатида ишламоқда" - дейилади "Эрудит Спорт" Телеграм каналида. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: t.me/eruditsport