Черногориялик хавбек январда "Ювентус" сафига қўшилади

Narzulla Saydullayev
1 янв 2024, 01:20
Январда "Ювентус"га ҳозирда Подгорицанинг "Будучность" клубида ўйнаётган черногориялик ярим ҳимоячи Василие Аджич қўшилади.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 17 ёшли Аджич январда тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга келади. 

Черногорияликнинг трансфер нархи 2 миллион еврони ташкил этади ва 3 миллион евро миқдорида бонуслар бор.

Аджич жорий мавсум "Будучности" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano