

Суперлига, 9-тур
"Бухоро" – "Пахтакор" 0:1
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзақов, Нуркен Уразбаев
ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев
АВАР ҳаками: Алишер Усмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.
Гол: Башар Ресан 15, - 0:1 (Ҳожимат Эркинов).
"Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 2.Велько Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов (27.Муҳаммад Йўлдошев, 59), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 11.Темур Мамасидиқов (88.Доминик Бегич, 46), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Асадбек Жўрабоев (9.Ника Качарава, 46), 30.Боян Младович, 78.Владимир Родич (77.Асилбек Қаюмов, 84), 97.Шохбоз Жўрабеков
Захира: 1.Шириной Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 8.Анваржон Жўраев, 14.Алишер Хайруллаев, 42.Кирилл Тодоров,
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 7.Хожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов (8.Дилшод Саитов, 70), 17.Достонбек Ҳамдамов (19.Пётр Пажишек, 80), 21.Башар Ресан (50.Фламарион, 85), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 80), 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов
Захира: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 9.Иброҳим Иброҳимов, 20.Дилшод Абдуллаев, 77.Ойбек Бозоров.
Огоҳлантиришлар: Санжар Қувватов 20, Акмал Мозговой 51, Хуршидбек Мухторов 51, Анвар Жўраев 75, Доминик Бегич 85.
Четлатиш: Шаҳбоз Жўраев 90+5.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+5. Ўйин тугади, “Бухоро“ - “Пахтакор“ 0:1
90+5. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Шаҳбоз Жўрабеков
90+2. УХХХХ! “Бухоро“нинг ҳужуми, тўп жарима майдони ичидаги Ҳамралиевнинг қўлига тегди, лекин у қўлларини орқага қилиб олгани учун ўйин давом эттирилди
90. Ўйинга 5 дақиқа қўшилди
90. "УХХХХ! Алижонов жарима тўпини амалга оширди, Ҳамроев тўпни ушлаб олишда хато қилди, Пажишекнинг зарбаси ўхшамади
87. ЗАРБААААА! Мозговой жарима тўпидан гол уришга яқин эди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
85. Огоҳлантириш. “Бухоро“. Бегич
85. Ўзгариш. “Пахтакор“. Ресан ўрнига Фламарион тушди
84. Ўзгариш. “Бухоро“. Родич ўрнига Қайюмов тушди
80. Огоҳлантириш. “Пахтакор”. Ҳамдамов ва Собирхўжаев ўрнига Пажишек ва Ҳамралиев тушди
79. "Бухоро" аут орқали рақиб жарима майдони ичида хавфли вазият содир этмоқда, ҳимоячилар ишончли ўйнашмоқда
75. Огоҳлантириш. “Бухоро“. Анвар Жўраев
70. Ўзгариш. “Пахтакор“. Эркинов ўрнига Саитов тушди
64. ЗАРБА! Ҳамдамов чап томондан зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!
63. Зарба! Яна ”Бухоро”дан ҳужум, бурчак тўпидан кейин Убайдуллаев акробатик тарзда зарба берди, Қувватов ўз ўрнида
59. Ўзгариш. “Бухоро“. Мухторов ўрнига Йўлдошев тушди
58. Яна “Бухоро“нинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатган тўпини Қувватов эгаллаб олди
56. УХХХ! Хавфли вазият! “Бухоро“нинг ҳужуми, Бегич сал қолса ҳисобни тенглаштирарди
51. Огоҳлантиришлар. Мозговой ва Мухторов
51. УХХ! Майдонда кичик жанжал чиқди. Бегич ва Бўриев ўртасида келишмовчилик бўлди
49. Хавфли вазият! Качарава жарима майдони ичидан зарба беришга уринди, Насруллаев жамоасини голдан қутқарди!
46. Иккинчи тайм бошланди
46. Ўзгаришлар. “Бухоро”. Мамасидиқов ва Жўрабоев ўрнига Бегич ва Качарава тушди

45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:1.
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди
37. УХХХ! Родич яна бир ҳаракат билан Убайдуллаевни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди, Қувватов яна чаққонроқ ўйнади
35. Достонбек Ҳамдамов ҳужум вақтида йиқилиб тушди ва унга шифокорлар ёрдам беришди, ўйин давом этади
30. “Бухоро“ ҳужумга ўтди, аммо Жўрабеков узатган тўпни ҳимоячи қайтарди.
27. Тўпни “Пахтакор“ назорат қилмоқда…
22. ЗАРБААА! Ҳамдамовнинг тўп узатишидан кейин Ресан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
20. Огоҳлантириш. “Пахтакор“. Санжар Қувватовга ўйин вақтини чўзгани учун
18. Зарба! Жавоҳир Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди
15. ГОЛ! БАШАР РЕСАН! 0:1. Ўнг қанотдан Ҳожимат Эркинов тўпни олдинга узатди, барчадан ўтиб кетган тўп Башар Ресанга борди, ироқлик футболчи осонгина гол урди.
11. Хавфли вазият! Чап қанотдан Ресан узатган тўпни Ҳамдамов яқин масофадан дарвозага йўллай олмади
8. Родич битта узатма билан Убайдуллаевни бирга бир вазиятга чиқариб юбораётганида Қувватов буни сезиб қолди ва тўпни эгаллаб олди
4. “Пахтакор“нинг ҳужуми, Эркиновнинг уринишини Младович тўхтатди, бурчак тўпи.
2. Бухоро шаҳрида кучли ёмғир ёғмоқда…
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
— Учрашув соат 20:15да бошланади.



