"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?

Iskandarov Abdulaziz
18 мар 2026
Суперлиганинг 4-турида "Хоразм" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувлар статистикасига назар ташласак, устунлик "қалдирғочлар" томонида.

Жамоаларнинг охирги ўзаро баҳсларида "Бунёдкор" бир неча бор ғалаба қозонган: 2025 йил сентябр ойидаги учрашувда 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, 2010 ва 2009 йилларда ҳам йирик ва ишончли ғалабалар қайд этилган. Шунингдек, 2025 йил апрелдаги баҳс 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган.

Статистика шуни кўрсатмоқдаки, мезбонлар "Бунёдкор" анча қулай рақиб ҳисобланади. Бироқ янги мавсум, янги таркиб ва янги мақсадлар — "Хоразм" учун бу ўйинда ўз сўзини айтиш имкониятини беради.

Қизиқарли ва муросасиз кечиши кутилаётган ушбу баҳсда қайси жамоа устун келади? 


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Chempionat.asia