

Соат 12:30дан эътиборан турнинг марказий учрашуви бошланади. Унда "Сувон Самсунг" ўз майдонида "Ульсан Хёнде" билан ҳисоб китоб қилади.
Соат 15:00дан бошлаб ўзбекистонлик Икром Алибоев фаолият олиб бораётган "Сеул" жамоаси ўз майдонида Рустам Ашурматов ўйнаётган "Кванжу"га қарши баҳс олиб боради. Илк турда сеулликлар "Кангвон" жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. "Кванжу" эса ўз уйида "Сеонгнам"га ютқазиб қўйганди - 0:2.
Шунингдек, "Инчон Юнайтед" жамоаси Жамшид Искандеров тўп тепаётган "Сеонгнам Ильва" майдонига сафар уюштиради.



