"Боруссия" Гладбахдан Бенсебаинига қизиқмоқда

Alisher
26 апр 2022, 12:10
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси ҳимоячиси Рами Бенсебаини фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

27 ёшли жазоирлик футболчи учун Дортмунднинг "Боруссия" клуби даъвогарлик қилмоқда. Дортмундликлар дастлабки музокараларни ўтказишди, унда ўйинчига 17 млн евро ва 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинди.

Бенсебаини жорий мавсум "Боруссия" таркибида 21та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 17 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira