

- Чигалёзди машғулотларни алоҳида олиб бордингиз. Жароҳат борми?
- Озгина жароҳат бор. Охирги ўйин оёғимнинг орқа сон қисмида оғриқ бўлди. Шу боис алоҳида шуғулланяпман.
- Бир ой йиғин учун кўп эмасми?
- Орада 3 кун дам берилди. Шу ерда бўлдик, шаҳар айландик.
- “Оренбург” билан ўйин ҳақида...
- Бундай кучли жамоалар билан ўйнаган яхшироқ. Кучсиз рақиблардан кўра кучлиси билан ўзимизни синаганимиз тўғри. Суперлигада ҳам осон рақиб бўлмайди. Ҳар бир ўйин жанг.
- Янги мавсумдан кутилмалар қандай?
- Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз. Ўтган йилги натижаларимиз маълум. Мухлислар янада кўпроғини истайди.



