

Кеча "Тоттенхэм" Европа лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, 17 йил деганда илк совринига эга чиқди.
"Энди клуб қарғишдан қутулди. Умид қиламанки, энди клуб ўзининг муваффақиятларини ошира олади. Бу клуб учун жуда зўр ҳолат, клубдагилар буни узоқ йиллар кутишди.
Энди Постекоглу қитъа совринини қўлга киритган афсонавий мураббийлар қаторига киради. ЕЧЛга чиқиш орқали клубда энди таркибни кучайтириш ва тезроқ ривожланиш учун имконият пайдо бўлади", - деди Бэйл.



