Бернарду Силва: "Ҳусанов ва Аллейн охирги ўйинларда даҳшатли даражада ўйнашди!"

Aslanov Jasurbek
14 янв 2026
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоанинг ёш ҳимоячилари, жумладан, Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Ҳусанов ва Макс (Аллейн) охирги ўйинларда шунчаки ажойиб ҳаракат қилишди! Улар кўрсатган характер ва шахсият таҳсинга лойиқ.

Бундай юқори даражадаги босим остида жамоага киришиб кетиш осон эмас. Майдонда ўзини кўрсатиш, ҳимоядан ҳужум бошлашга қўрқмаслик, барқарор ва мустаҳкам ўйин намойиш этиш катта матонат талаб қилади.

Жуда қийин стадионда — бу ерда ўйнаш қанчалик оғирлигини ҳаммамиз биламиз — улар ўзларини жуда яхши кўрсатишди! Семеньо ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин, улар ҳақиқатан ҳам кучли ўйин ўтказишди.

Шунингдек, Траффорд ҳам бир нечта сейвлар билан жамоани қутқарди, у бугун биз учун фантастик ўйин кўрсатди", — деди Бернарду.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/cityreport_