"Бавария" спорт директори Анчелоттига тақиқ қўйди

Aslanov Jasurbek
18 авг 2017, 21:16
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти энди клуб базасида чека олмайди.

Жамоа янги спорт директори Ҳасан Салихамижич шундай қарор қабул қилди.

"Мен Карло Анчелоттидан клубда чекмасликни илтимос қилдим. У рози бўлди. Анчелотти - ҳақиқий профессионал" - дейди Салихамижич.

"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам спорт директори қарорига изоҳ берди.

"Бу менинг соғлигим учун ҳам яхши, хотиним жуда хурсанд" - дейди Анчелотти.

Бугун "Бавария" ҳамда "Байер" ўртасидаги баҳс Бундеслиганинг 2017/18 мавсумини очиб беради. Ўйин Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail