

Манбанинг қайд этишича, "Бавария" Венсан Компани жамоасида бошланғич таркиб футболчиси сифатида ўзини кўрсата олган 21 ёшли немис футболчиси билан хайрлашишдан манфаатдор эмас.
Германиялик футболчи "Бавария" сафида 2023 йилнинг октябрида клуб ёшлар тизимидан асосий жамоага ўтиб, Бундеслигада дебют қилди ва 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Павлович 2025/26 йилги мавсум 39 ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.



