"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда

Alisher Ostonov
13 июл 2025
"Бавария" "Арсенал"нинг бельгиялик вингери Леандро Троссарднинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, бельгиялик "Ливерпуль" вингери Луис Диас трансфери барбод бўлган тақдирда, захира варианти сифатида қаралмоқда. Троссарднинг меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали вингернинг бозор нархини 22 млн еврога баҳоламоқда.

Леандро ўтган мавсум Троссард АПЛда 38та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 8 та ассист қайд этди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: bild.de