"Башакшехир" устози Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

Khoja
30 ноя 2025
"Башакшехир" бош мураббийи Нури Шаҳин "Қосимпошо"га қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

"Элдор ҳақида нима дейишим мумкин: у жуда яхши футболчи ва шу билан бирга камтар экани ажойиб. Унинг юлдузлик касаллиги йўқ. У биз айтган ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилади. У ақлбовар қилмайдиган даражада профессионал. Ва шунга қарамай, у жуда камтар. Оллоҳим у истаган барча нарсани беришини истайман", - деб фикр билдирган Шаҳин.


KhojaМуаллиф
Манба: www.hurriyet.com.tr