

Бугун, 23 апрель куни 18 ёшли футболчи "Сельта"га қарши Ла Лига ўйинида ("Камп Ноу"да 1:0) жароҳат олганидан сўнг чуқур текширувдан ўтди.
Ямалда чап соннинг икки бошли мушаги йиртилиши аниқланди. Ламин консерватив даволанади ва унинг ҳозирги клуб мавсуми аллақачон тугади.
Испания газеталари бундай жароҳатларнинг тикланиш даври 4-5 ҳафта давом этишини хабар қилмоқда, яъни Ямаль ЖЧ-2026'да қатнашиши мумкин бўлади.



