"Барселона" "Наполи" ўйинчисини кузатмоқда

Alisher
30 апр 2021, 10:16
"Наполи" ярим ҳимоячиси Элиф Элмаз "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

21 ёшли македониялик футболчи мавсум сўнггига қадар "кўк-анорранглилар" скаутлари кузатувида бўлади.

Каталонияликлар мавсум сўнггида ўйинчини 12 миллион еврога харид қилишга уриниб кўришади.

Элмаз жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato