"Барселона" Ферминнинг агентлари билан музокаралар ўтказди

Mirjalol Normatov
23 янв 2026
"Барселона" Фермин Лопес билан шартномани узайтирмоқчи.

"Diario Sport" маълумотига кўра, Ферминга клубларнинг қизиқишлари ортаётгани сабаб "Барселона" футболчининг агентлари билан учрашув ўтказишга қарор қилган. Каталония клуби футболчига яхшиланган маош билан шартномани 2031 йилгача узайтиришни таклиф қилмоқчи.

Ўз навбатида Фермин ҳам жамоада қолишни ва келажакда "Барселона"нинг муҳим футболчиларидан бири бўлишни истайди.

22 ёшли Фермин Ушбу мавсумда ЛаЛиганинг 14 ўйинида қатнашиб, 4 гол қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport