"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди

Alisher Ostonov
4 янв 2026
"Барселона" "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастони учун курашга киришди.

Айни пайтда каталонияликлар очиқ музокараларга киришишни истамаяпти. Футболчининг трансфери Испания грандининг молиявий ҳолатига боғлиқ. Бастони 80 млн еврога баҳоланмоқда (Transfermarkt маълумотлари).

Бу мавсумда ҳимоячи "Интер" сафида А Серияда 14 та учрашув ўтказди. Уларда Алессандро Бастони 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: marca.com