

Айни пайтда Дакка шаҳрида кузатилаётган намлик кўплаб жамоаларга қийинчилик туғдиряпти. Бугун бўлиб ўтган митингда барча жамоаларнинг талабига кўра, инспектор ҳар бир ўйиннинг 30-дақиқасида бир дақиқалик танаффус беришни маъқуллади.
Маълумотларга таянадиган бўлсак, Даккада ўйин вақтидаги ҳаво ҳарорати +33 даражани ташкил этади. Намлик ўта юқори, 41/88 фоиз атрофида.



