

Баллак "Bild" нашрига берган интервьюсида "Бавария" ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир, аммо Компани жамоаси унинг учун мутлақ фаворит эмас. Мутахассиснинг таъкидлашича, "Манчестер Сити" ёки "Реал"ни ҳам ғалабага асосий даъвогар деб аташ қийин.
"Барселона" фаворит ҳисобланади, уларда ажойб жамоа бор. Каталонияликлардан Ламин Ямални ажратиб кўрсатган бўлардим, буларнинг барчасига эса Ханси Флик бошчилик қилмоқда. ПСЖ ҳам фаворитлар қаторидан ўрин олган. Луис Энрике бошчилигида Париж клуби топ-клубга айланди", – деди Баллак.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Чемпионлар Лигасининг амалдаги соҳиби саналади. Парижликлар ўтган мавсум финалида Миланнинг "Интер" жамоасини 5:0 ҳисобида тор-мор этган эди.



