

Клуб ва 41 ёшли мураббий ўртасида 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланганди. У билан биргаликда ассистенти Марсель Кайзер ҳам истеъфога чиқарилган. "Аякс" янги бош мураббийни излашга тушиб кетган. Бунгача жамоани Фред Грим бошқариб туради.
Хейтинга қўл остида "Аякс" ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичида 4 ўйин ўтказди ва барчасида мағлуб бўлди - "Интер"га 0:2, "Марсель"га 0:4, "Челси"га 1:5 ҳамда "Галатасарой"га 0:3.
Мамлакат чемпионатида жамоа 11 турда 20 очко жамғарган ҳолатда 4-ўринни эгаллаб турибди.



