"Атлетико" дарвозабони АПЛ клубига ўтди

Alisher
26 янв 2024, 20:57
"Атлетико" дарвозабони Иво Грбич "Шеффилд Юнайтед" ўйинчисига айланди.

Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 28 ёшли хорват "Шеффилд" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Грбич 2020 йилдан бери "Атлетико"да ўйнаётганди. У мадридликлар сафида 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 14та тўп олиб чиқди ва 4та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Transfermarkt портали дарвозабонни 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SheffieldUnited