

Ўйиннинг 65-дақиқасида "Аталанта" ўйинчиси қўпол хатога йўл қўйди ва бундан Лаутаро Мартинес фойдаланган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Интер" Бергамода уч очкони қўлга киритди.
"Интер" 16 турдан сўнг 36 очко жамғарган ҳолда чемпионат турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Энг яқин таъқибчи бўлмиш "Милан" бир очко камроқ жамғарган.





