

Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.
"Канонирлар" раҳбарлари Чемпионшип жамоасидан мағлубиятни жиддий қабул қилишган, лекин бу ҳозир испаниялик мутахассисни ишдан бўшатиш учун сабаб эмас деб ҳисоблашган. Раҳбарият Артетани узоқ муддатли истиқболда лойиҳани ривожлантириш учун муносиб мураббий деб билади. Шунга қарамай, мутахассиснинг "Арсенал"даги тақдири жорий мавсум якунларига боғлиқ бўлади. Ҳозирда лондонликлар АПЛ турнир жадвалини бошқармоқда ва Чемпионлар лигасида давом этмоқда. Пойтахт клуби раҳбарияти "Арсенал" ушбу совринлардан камида биттасини қўлга киритишига умид қилмоқда. Агар испаниялик мутахассис жорий мавсум ҳам ҳеч бир мусобақада ғалаба қозонмаса, раҳбарият мураббий билан хайрлашади.



