

Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди миллий жамоада жароҳат олган. Шунингдек, клубга жароҳат билан қайтиб келганлар орасида Букайо Сака, Деклан Райс ва Нони Мадуэке ҳам бор. Улардан ташқари, Вильям Салиба, Габриэл Магальяйнс, Леандро Троссард, Эберечи Эзе, Мартин Эдегор, Юрриен Тимбер ва Пьеро Инкапье ҳам соғлиғида муаммоларга дуч келган.
Ҳозирги вақтда "Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 70 очко бор. "Тўпчилар" Англия Кубоги ва Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда.




