

Француз футболчиси уч йиллик фаолиятдан сўнг немис клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, "буқалар" 23 ёшли ўйинчини трансфердан 60-70 миллион евро олишни хоҳламоқда. "Арсенал" скаути 21 февраль куни Бундеслигада "Боруссия" Дортмунд билан ўтган ўйин (2:2) вақтида Люкебани кузатган. Ҳимоячи Англия ёки Испания чемпионатида фаолиятини давом эттиришни хоҳламоқда.
Жорий мавсумда Люкеба барча турнирларда 23 та ўйинда иштирок этиб, 1 гол ва 1 голли узатма қайд этди. Ўйинчи билан клуб ўртасидаги шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 45 миллион еврони ташкил этади.



