Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛ 23-тури доирасида "Борнмут"га қарши кечган драма (2:3) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Натижа албатта хафа қиларли, чунки ўйин охирида гол ўтказиб юбориш ва вазиятни ўнглаш учун вақт қолмаслиги доим ёқимсиз. Тўғрисини айтиш керак, рақибимиз ҳисобни олдинроқ ҳам 3:2 қилиши мумкин эди. Биз ҳисобни тенглаштиргач, ҳаракат қилишда давом этдик, аммо баъзи футболчиларимизда чарчоқ аломатлари кўриниб қолди.

Мен уларни бу учун танқид қила олмайман, чунки бир неча кун аввал сафарда халқаро ўйинда майдонга тушгандик. Биз еврокубок ва ички чемпионат ўйини ўртасида тикланиш учун атиги икки кун вақт берилган ягона жамоамиз.

ЕЧЛдаги сафардан сўнг, яна бир қийин жамоа меҳмони бўлдик. Таркибда мавжуд футболчилардан фойдаланишга мажбурман. Бундай ҳолатда ўйин тақдирини сўнгги дақиқаларда ҳал қилишга тўғри келиши ишни янада қийинлаштиради. Сўнгги 10 дақиқада айнан шундай бўлди, ваҳоланки унгача ташаббус биз томонда эди", — деди Слот клуб расмий сайтига берган интервьюсида.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: liverpoolfc.com