АПЛ. "Челси" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!

Aslanov Jasurbek
18 апр 2026
Бироздан сўнг Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасидаги марказий тўқнашув — "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади.

Лондондаги "Стэмфорд Бриж" стадионида кечадиган баҳсни Майкл Оливер бошқариб боради.

Жамоалар майдонга тушадиган асосий таркиблар билан танишинг:

"Челси": Санчес, Фофана, Хато, Кукурелья, Гюсто, Кайседо, Палмер, Фернандес, Нету, Эстевао, Делап.

"Манчестер Юнайтед": Ламменс, Хевен, Шоу, Дало, Мазрауи, Каземиро, Фернандеш, Майну, Кунья, Мбемо, Шешко.

Айни дамда "Челси" 48 очко билан турнир жадвалининг 6-поғонасини эгаллаб турибди. "Манчестер Юнайтед" эса 55 очко билан кучли учликдан (3-ўрин) жой олган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia