Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди

Aslanov Jasurbek
5 фев 2026
Германия Кубогининг 1/4 финал босқичи доирасидаги "Хольштайн" ҳамда "Штутгарт" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.

Киль шаҳрида кечган ўйин тафсилотлари:

56-дақиқада Дениз Ундав ҳисобни очиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунида "Штутгарт" босимни кучайтирди: 89-дақиқада Крис Фюрих, 90+2-дақиқада эса Атакан Каразор рақиб дарвозасини ишғол қилди — 0:3.

Шу тариқа, амалдаги кубок соҳиби "Штутгарт" ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум финалида улар "Арминия"ни (4:2) мағлуб этиб, бош совринга эга чиқишган эди. Аввалроқ Леверкузеннинг "Байер" жамоаси ҳам ярим финалга йўл олганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia