Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)

Administrator
14 янв 2026, 00:15
"Реал Мадрид" уч етакчи ўйинчиси Хаби Алонсонинг ғояларини маъқулламаган.

"Реал"нинг баъзи юлдуз футболчилари Хаби Алонсонинг фикрларига қўшилмаган. Алонсонинг "Реал" билан шартномаси душанба куни томонларнинг ўзаро келишувига биноан бекор қилинган.

ESPN хабар беришича, жамоанинг айрим етакчи футболчилари, хусусан Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде ва Жуд Беллингем, Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаганлар.

Таъкидланишича, Беллингемнинг мураббий билан келишмовчилиги ошкора бўлмаган - аввалроқ ярим ҳимоячи матбуот билан суҳбатда кийиниш хонасидаги муаммоларни рад этган эди.


AdministratorМуаллиф
Манба: ESPN