

"Унда бундай имконият бор. У Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси ва бу ҳам нимадандир сўзлайди. Ёш, истиқболи яхши, ўтган мавсумда ҳам, жорий мавсумда ҳам ўз даражасини кўрсатиб келмоқда. Хўш, нега "Монако" унга қизиқмаслиги керак? Бу Франциядаги биринчи ёки иккинчи клуб эмас, лекин доимий равишда Чемпионлар Лигасида қатнашади. Шундай экан, бундай ўтиш истиқболлари мавжуд", – деди Алдонин.

21 ёшли Файзуллаев ушбу мавсум "қизил-кўклар" сафида 22 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ЦСКА билан келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
"Реал Сосьедад" матбуот котиби Файзуллаевга бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди



