Алан Ширер: "Ливерпуль"нинг ўйинида барча жабҳада муаммолар бор"

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Англия футболи афсонаси Алан Ширер "Ливерпуль"нинг жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлари ва "Борнмут"дан учралган мағлубият (2:3) ҳақида кескин фикр билдирди.

"Агар "Борнмут" ҳақида гапирадиган бўлсак, улар "Ливерпуль"га қараб: "Нима учун биз уларни мағлуб эта олмас эканмиз?" деб ўйлашди. Арне Слот жамоаси ўтган мавсумдагидек кўринмаяпти.

"Ливерпуль"нинг ўйинида барча жабҳада муаммолар кўзга ташланмоқда. Улар жуда кўп хатоларга йўл қўйишяпти, ҳимоя эса заиф — буни рақибнинг ғалаба голида ҳам кўрдик. Гарчи улар стандарт вазиятлардан иккита гол уришган бўлса-да, очиқ ўйинда етарлича имкониятлар ярата олишмаяпти", — деди Ширер "Match of the Day" кўрсатувида.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг амалдаги чемпиони ҳисобланган мерсисайдликлар 23-турдан сўнг турнир жадвалида кучли учликдан пастда бормоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: BBC