Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин

Mirjalol Normatov
3 окт 2025, 11:06
"Гранада" посбони Лука Зидан Жазоир термаси йиғинларига жалб қилинди.

"Реал"нинг собиқ футболчиси ва мураббий Зинедин Зиданнинг ўғли ҳисобланадиган Лука халқаро даражадаги мусобақаларда ўз дебютини амалга ошириши мумкин.

Жазоир термасининг ЖЧ-2026 саралашида октябрь ойидаги рақиблари Сомали (9 октябрь) ва Уганда (14 октябрь) термалари бўлади.

Лука Зидан ушбу мавсумда Испания чемпионатининг иккинчи дивизионида ҳаракат қилмоқда. У 6 ўйинда 11 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: faf.dz/