"Ювентус" 14,3+3 млн. еврога косовалик футболчини сотиб олди

Aslanov Jasurbek
2 сен 2025, 01:02
Эдон Жегрова "Лилль"дан "Ювентус"га ўтди.

Турин клуби 26 ёшли вингер билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома тузди.

Косовалик трансфери учун туринликлар 14,3 миллион евро тўлади, шунингдек, 3 миллион евро миқдорида бонус тўловлари кўзда тутилган. Бундан ташқари, "бьянконери" 1,2 миллион евро миқдорида қўшимча харажатларни кўтаради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: juventus.com