

"Мен Флориан ҳақида қайғуришим шарт эмас, у ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи. Ҳаммаси жойида ва буни ҳамма тушунади. Унинг атрофидаги мунозаралар ҳаддан ташқари бўрттирилмоқда.
Флориан — 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод. Бир кун келиб у Леверкузенда бўлгани каби ҳар бир ўйинда буни яна кўрсатади. У ҳақида ташвишланишни бас қилинг", – деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Вирц Англия Премьер-лигасининг 7 ўйинида на гол урди, на голли узатмани амалга оширди.



