Юнес "Женоа"га ўтиши мумкин

Alisher
20 дек 2021
"Айнтрахт" (Франкфурт) ярим ҳимоячиси Амин Юнес "Женоа"га ўтишга яқин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, итальян клуби хавбек борасида харид қилиш ҳуқуқини қўшган ҳолда уни ижарага олмоқчи.

Томонлар футболчи борасида музокараларни бошлаб юборишган.

Юнес ўтган мавсум Германия чемпионати доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди. Хавбек жорий мавсум майдонга тушмади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira