

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди. "Мен март ойининг ўрталарида касалландим. Менда бир ярим кун давомида йўтал ва баланд бўлмаган иситма кузатилди. Икки ҳафталик карантиндан сўнг мен буткул соғайдим", - дейди Леманн.
Дарвозабон икки марта ЖЧ совриндори бўлган, шунингдек Германия ва Англия чемпионатларини ҳам ютган. У Бундеслига давом эттирилишидан сўнг, стадионнинг 20%ига мухлисларни қўйишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Германияда 158,758 нафар инсон коронавирусга чалинган ва улардан 6,126 нафари вафот этган.
Манба: metaratings.ru



