

26 ёшли албаниялик футболчи учун "Рома" даъвогарлик қилмоқда. Римликлар ўтган ёзда ҳам ўйинчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишган эди, аммо неаполликлар ўшанда музокаралар ўтказишдан бош тортишганди.
Эльсеид Хюсай жорий мавсум А Серия доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ўнг қанот ҳимоячиси "Наполи"га 2015 йилда "Эмполи"дан ўтган эди.

