Хойлунднинг янги клуби маълум

Alisher Ostonov
30 авг 2025
"Наполи" Расмус Хойлундни ижарага олишга келишиб олди.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, "Манчестер Юнайтед" форвардни 6 млн еврога ижарага беришга рози бўлган.

Неаполликлар 2026/27 йилги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олса, футболчини 44 млн еврога сотиб олишга мажбур бўлади.

Хойлунд Италияда аллақачон ўйнаган: у 2022/23 йилги мавсум "Аталанта" сафида А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/DiMarzio