

Учрашув ўзбекистонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голни 75-дақиқада Азизжон Ахроров пенальтидан урди.
"Қайсар" таркибида "Челси"нинг нигериялик собиқ ярим ҳимоячиси Виктор Мозес асосий таркибда майдонга тушди.
Маълумот учун, "Хоразм" ўтган мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 15-ўринни эгаллаган бўлса, "Қайсар" Қозоғистон Премьер-лигасида 11-поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Хоразм" куннинг илк ярмида Чехиянинг "Прибрам" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.



