

Бу жамоаларнинг элита доирасдаги 7-тўқнашуви бўлди. Бунга қадар ўтказилган 6 та қарама-қаршиликнинг 4 тасида олмалиқликлар ғалабани ўзиники қилган, 2 та беллашувда дуранг қайд этилган эди. "Хоразм" кеча ўз тарихида биринчи маротаба ОКМК устидан зафар қучишнинг уддасидан чиқди.
Маълумот учун, "Хоразм" Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 11 март куни сафарда "Бухоро"га қарши ўтказади.



